Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон 23 та хорижий давлатга қиймати 64,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 206,3 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Шундан:
тарвуз — 139 минг тонна;
қовун — 67,3 минг тонна.
Экспорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9 минг тоннага ёки 10 фоизга камайган бўлса-да, экспорт қиймати 8,2 млн АҚШ долларига ёки 14,6 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз етказиб берган давлатлар:
Россия Федерацияси — 97,4 минг тонна;
Қозоғистон — 51,8 минг тонна;
Қирғиз Республикаси — 46,6 минг тонна;
Беларусь — 3,2 минг тонна;
Латвия — 2,1 минг тонна;
Германия — 1,4 минг тонна;
Тожикистон — 1,1 минг тонна;
Украина — 947,7 тонна;
Литва — 866,4 тонна;
Монголия — 290,9 тонна;
бошқа давлатлар — 698,3 тонна.


