Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 23 501 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
− савдо соҳасида – 8 473 та;
− саноат соҳасида – 4 493 та;
− ахборот ва алоқа соҳасида – 1 991 та;
− қурилиш соҳасида – 1 955 та;
− яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 1 021 та;
− ташиш ва сақлаш соҳасида – 742 та;
− қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 603 та;
− соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 277 та;
− бошқа соҳаларда – 3 946 та.


