Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–октябрь ойларида жами 257 904 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 минг нафарга ёки 1,4 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат — 212 774 нафар;

қариндошларни йўқлаш — 38 293 нафар;

даволаниш — 3 162 нафар;

ўқиш — 1 966 нафар;

хизмат юзасидан — 1 709 нафар.

a